Жамият

Суд-тиббий экспертиза бюроси фаолиятида кўплаб камчиликлар аниқланди

Суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

Суд-тиббий экспертиза бюроси фаолиятида кўплаб камчиликлар аниқланди
Фото:UzNews.uz

Куни кеча, Соғлини сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди.

 

Вазирликнинг Юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М.Ҳайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ