Излаш
RUUZ

Жамият

Вояга етмаганларнинг чет элга чиқишида яна бир енгиллик йўлга қўйилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, Ўзбекистонга 1 ойгача муддатга вақтинча яшаш учун келган хорижий ва МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтиш давлат божини тўлашдан озод этилади.

4071views0replies
0

UzNews.uz

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эса умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаган шахсларнинг чет элга чиқишига рухсат бериш тартиби енгиллаштирилганилигини маълум қиламиз.
Агар бунгача вояга етмаганларнинг чет мамлакатга чиқиши учун тўлдирилган ариза-анкеталарга улар таҳсил олаётган ўқув идоралари томонидан муҳр босилишидан олдин, Халқ таълими шаҳар-туман бошқармаларидан рухсатнома олиш шарт бўлса, эндиликда ушбу ариза-анкеталарнинг улар таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиши кифоя қилади. Бу эса ота-оналарни ортиқча оворагарчиликдан халос этишга, вақтни тежашига кўмак беради.
4071views0replies
0

Изоҳлар