1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
12 июль 2018 г. 7715 2

Фарғоналик депутат пора билан қўлга олинди (Видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда депутат ашёвий далил билан ушланган.

Фарғоналик депутат пора билан қўлга олинди (Видео)

Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педогогика институтида услубчи лавозимида фаолият юритадиган Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан мўмайгина пул ишламоқчи бўлишган.

Бу икки фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 7 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Ўтказилган тадбир давомида улар пора билан қўлга олинган. Ҳозирда эса бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар
  • Улугбек Тожидинов
    Улугбек Тожидинов 12 июль 2018 г.

    Самарканд донишгохларига 100 фоиз (бу хаммаси дегани) студентлар пул ( бюджет 7500. Кантракт 5500. АКШ доллари) бн кирияпти.Бу пуллардан министрларга бормаса 100 фоиз ПУЛ бн бумасди. Бу аёлга хам теппадан буйрук келган булиши мумкин.Яна бор нарсани айтиб утаман., пул берган одам каш кушни студент хисобланади. Хатто имтихондан олдин

  • Улугбек Тожидинов
    Улугбек Тожидинов 12 июль 2018 г.

    Уша куни студент хисобланади

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар