Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги “Қозоғистон” кинотеатри бузиб ташланмоқда (Фото)

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ва узоқ йиллик тарихга эга, унутилмас хотираларни тақдим этадиган кинотеатр таг-туги билан бузилмоқда.

4674views0replies
0

UzNews.uz

Ушбу кинотеатрда кеча, 7 июль кунидан бошлаб бузиш ишлари олиб борилмоқда.
“UzNews.uz” мухбири воқеа жойига бориб бузиш ишларида 30 га яқин киши ишлаётгани гувоҳига айланди.
Бу ерда ишлаётганларнинг фикрига кўра, кинотеатр хавфсизлик талабига жавоб бермаслиги ҳамда анча эскириб қолгани учун бузилмоқда.
“Қозоғистон” кинотеатри бузилишига Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рухсат берилган бўлиб, унинг ўрнида нима қурилиши эса ҳозирча ошкор қилинмади.
4674views0replies
0

Изоҳлар