Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ҳайдовчи-мактаб ўқитувчиси иштирокидаги ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди

58-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси иштирокидаги ЙТҲ натижасида 7 нафар йўловчилар жароҳат олиб воқеа жойининг ўзида вафот этишди. Шунингдек, яна 3 киши жабрланган.

3744views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 5 июль куни Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала “Нексия” автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, автомашиналарда бўлган қолган 7 нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
3744views0replies
0

Изоҳлар