Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда ИИБ ходими аёл кишининг нафсониятини “оёқ ости” қилди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими деб айтилган шахснинг бир аёл кишининг ечинишига мажбурланиш видеоси тарқалди ва кескин баҳс-мунозаларга сабаб бўлди.

4090views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ ходими Санъат Умаров деб айтилаётган шахснинг кадр ортида туриб аёл кишининг ечинишига мажбурланиши видеоси тез тарқалди ва кескин баҳс мунозаралар келтириб чиқармоқда.
Айтилишича, аёл киши бозорлардан бирида ўғирлик қилган ва у ИИБ ходими томонидан ушланган. ИИБ ходими эса ўз касбини суиистеъмол қилгани, мансаб ваколатидан фойдалангани ҳолда бир муштипар аёл кишини қаттиқ таҳқирлаган, шарманда қилган, инсонийлик қадр-қимматини “топтаган”.
Бу воқеа ортидан Ўзбекистонда ва хорижда фаолият олиб бораётган ҳамкасбларимизнинг ва нашрларнинг кўпи ўз фикрини билдирди ҳамда маълумотлар эълон қилишди. Афсуски, тегишли ташкилот ва идоралар ҳозирча сукут сақлашни лозим топишмоқда.
“UzNews.uz” бу воқеа ортида журналист суриштирув олиб боради ҳамда ўз ҳолатнинг нима билан якун топгани ёки давом этаётгани борасида ўз ўқувчиларига маълум қилади.
4090views0replies
0

Изоҳлар