Излаш
RUUZ

Жамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

Жорий йилнинг 7-10 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ошиши кутилмоқда. Эроннинг жанубидан кириб келадиган қуруқ ва иссиқ ҳаво бунга сабаб бўлиши айтилмоқда.

2906views0replies
0

meteo.uz

Эрондан кириб келиши кутилаётган иссиқ ҳаво оқими сабабли Ўзбекистонда ҳозирги ҳаво ҳароратининг 5-7 даражага кўтарилиши таъкидланмоқда.
Шу сабабли ҳаво ҳарорати +40...+43 даражада бўлиши тахмин қилинган.
Мамлакатимизнинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса гармсел бўлиши ҳамда ҳавонинг ҳарорати +44...+45 даражада қайд этилиши мумкин.
Бундан ташқари ҳавонинг кескин ошиши натижасида мутахассислар айнан 7-10 июль кунлари мамлакатнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кучли сел келиши мумкинлигини ҳам айтишмоқда. Иссиқ ҳаво оқими сабаб қорларнинг эриши натижасида Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаси томондан айнан сел келиши мумкин.
2906views0replies
0

Изоҳлар