Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туғилган куни муносабати билан Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади
Фото:akorda.kz

Туғилган кун муносабати билан йўлланган табрикда Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбига яхши тилаклар билдириб ўтган.

 

“Сизнинг инсонийлик ва раҳбарлик фаолиятингиз, ҳақиқатпарвар ва талабчан раҳбар эканлигингиз, халқингиз олдидаги буюк хизматларингизни эслаб ўтиш лозим. Мамлакатингиз келажаги ва ҳар бир инсон тақдирига бефарқ эмаслигингизни таъкидлаб ўтиш керак. Сиз ҳақли равишда нафақат ўз мамлакатингиз, балки Ўзбекистонда ҳурмат сазовор инсонсиз, - дейилган телеграммада.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги ўзаро мустаҳкам алоқалар бардавом бўлишини ҳам таъкидлаб ўтган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ