Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Вестминстер талабасига “лавозим” таклиф қилди (Видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро Вестминистер университети талабасига Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини таклиф қилди.

8482views0replies
0

МТРК

Бу борадаги таклиф Президент томонидан, Тошкент шаҳар Олмазор туманида, 2018 йилнинг 29 июнь куни бўлиб ўтган учрашув давомида билдириб ўтилган.
23 ёшли талаба бу учрашувдаги ўз чиқиши давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги таклифларини билдириб ўтган, шундан сўнг эса Шавкат Мирзиёев ушбу талабага Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида раҳбар ўринбосари бўлиб ишлашни таклиф қилган.
Давлат раҳбари ўз ғоялари билан “ёниб яшайдиган” бундай кишилар мамлакат учун кераклиги эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли бу талабанинг лавозимга тайинланган ёки тайинланмагани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.
8482views0replies
0

Изоҳлар