Излаш
RUUZ

Жамият

“Авторитет” Шуҳрат “Домбрабадский” ва унинг акаси нега қўлга олинганлиги маълум бўлди (Видео)

Криминал “Авторитет” Шуҳрат “Домбрабадский” ва унинг акаси нега қўлга олинганлиги ҳақида маълумот берилган ҳужжатли видеолавҳа эълон қилинди.

14916views0replies
0

“Ўзбекистон24” телеканали томонидан тайёрланган видеолавҳада айтилишича, ака-ука Шуҳрат ва Шавкат Носировлар Ўзбекистон ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Ўтказилган тадбир давомида маълум бўлишича, Шуҳрат “Домбрабадский” ва унинг акаси ўзларини пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган “Носирхон” масжиди “эгалари” деб айтиб, масжид ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилишган. Масжид ходимларининг сўзларига кўра, ака-ука Носировлар масжиднинг барча ҳужжат ва муҳрини олиб қўйиб, уларни ўзларига мослаштириб олишган ва масжидни ўзлари номидан бошқаришган.
Бундан ташқари, қўшниларнинг бири берган маълумотга кўра, ака-ука Носировлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган қариндоши Баҳодир Шароповнинг аризаси асосида қўлга олинишган. Суҳбатдошнинг айтишича, қариндошининг аслида криминал “авторитет”га тегишли бўлган уйини сотмоқчи бўлгани Шуҳрат Носировни ғазаблантирган. Баҳодир Шаропов ака-ука Носировлар ундан уйнинг барча ҳужжатларини олиб қўйишганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган.
Маълумот учун:
Носиров Шуҳрат Шукуриллаевич (Шуҳрат “Домбрабадский”) 1957 йилнинг 27 апрель санасида Тошкентда туғилган. Қўлга олинишига қадар пойтахтнинг Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси, 42-уйда истиқомат қилган.
1993 йилда қатор моддалар билан айбланиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2016 йилнинг август ойида озод қилинган.
Носиров Шавкат Шукуриллаевич 1956 йил 15 октябрда Польшада туғилган. Аввал судланмаган, тадбиркор. Россия Федерациясининг фуқароси бўлиб, вақтинча пойтахтнинг Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси, 42-уйда истиқомат қилган.
14916views0replies
0

Изоҳлар