Излаш
RUUZ

Жамият

Суд томонидан Тошкент вилоятидаги “ўғрилар гуруҳи”га ҳукм ўқилди (Видео)

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлик жинояти содир этилган ҳамда бу ўғирлик жинояти ортидан 6 нафар шахс ушланган эди.

8205views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Камронбек Мега Строй” МЧЖга қарашли моддий товар бойликлари, яъни сув тортиш насослари ўғирлаб кетилган ҳамда бунинг ортидан жиноят иши қўғатилган эди.
Тергов суриштирув ишлари натижасида ўғирликда гумонланиб, Бўстонлиқ туманида яшовчи 5 нафар ва бир нафар самарқандлик бўлган шахс қўлга олинган, тергов давомида эса улар Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбланган эди.
Ўғирликда айбланганларнинг уч нафарига нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси дастлабки тергов органлари томонидан қўлланган ҳамда ВАЗ 2106 автомашинаси жиноят қуроли сифатида жарима майдончасига қўйилган эди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани суди судьяси Баҳодир Қораев раислигидаги суд мажлисида фуқаролар Элбек Тўрақулов, Умиджон Мастонов, Муҳриддин Каримов, Сирожиддин Данияров, Серик Утамбаев, Нурбод Умирзаковга нисбатан ҳукм ўқилди.
Суд судланувчиларнинг оилавий аҳволи, илгари судланмаганлиги, маҳалладан берилган ижобий тавсифнома ҳамда инсонпарварлик тамойилларини ҳисобга олган ҳолда ҳукм чиқарди.
Қамоққа олинган уч нафар шахснинг қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини инобатга олиб, суд уларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топди ва шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади ҳамда уларга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилди.
Жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар тўлиқ қопланиши таъминланди. Ашёвий далиллар жабрланувчи-фуқаровий даъвогарга қайтарилди. Жиноят қуроли деб эътироф этилган ВАЗ 2106 автомашина эса давлат фойдасига мусодара қилинди.
8205views0replies
0

Изоҳлар