Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташриф буюриб, “Иброҳим ота” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди
Фото:president.uz

Ушбу маҳаллада 19 та икки қаватли ва 4 та тўрт қаватли уй жойлашган. Улар 1960-йилларда қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб бўлиб қолган. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам эскирган.

 

Шу каби маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида куни кеча “Обод маҳалла” дастури қабул қилинди. “Иброҳим ота” маҳалласи ҳам мазкур дастурга киритилган. Унга мувофиқ, барча кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. 7 та икки қаватли арзон уй-жой, замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда.

 

Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида маҳалла гузари, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилиши режалаштирилган.

 

Президентимиз уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, ишчи жойлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

 

"Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор. Мамлакатимиздаги ўзгаришларни, қабул қилинаётган дастурлар натижасини одамлар ўз уйида сезиши керак", деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мазкур маҳалла фаоллари ва аҳоли билан суҳбатлашди. Аҳолини иш билан таъминлаш, шаҳару қишлоқларни обод қилиш, мактабгача таълим ва мактаб таълимини ривожлантириш, ёшларни етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ислоҳотлар моҳияти ҳақида мулоқот бўлди. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва «Ёшлар - келажагимиз» дастурлари аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни қўллаб-қувватлашга замин бўлиши таъкидланди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар34528(+511)
Соғайганлар29328(+667)
Вафот этганлар225(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар34528(+511)
Соғайганлар29328(+667)
Вафот этганлар225(+4)
изоҳлар
Жафар Якубов
29 июнь 2018 г.
Пойтахтимиз кундан кунга узгариб, янада чирой очиб бормокда. Шундай улкан қурилишлар ташаббускори бўлган Мухтарам Президентимизга Худо куч-қувват берсин. Шу каби бунёдкорлик ишлари кўпаяверсин, пойтахтимиз янаям кўркам ва чиройли бўлсин!
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ