Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилояти ИИБда янги тайинланган терговчи ва суриштирувчиларга "иш куроллари" топширилди (Фото)

Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган 16 нафар битирувчилар Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимларига терговчи ва суриштирувчи лавозимига тайинланди.

4117views0replies
0

Тошкент вилояти ИИБ

Ёш ходимларга тергов жараёнида зарур бўладиган барча “иш қуроллари”, яъни компьютер жамланмаси, хизмат дафтарлари, терговчи махсус сумкаси, амалий қўлланмалар ва эслатмалар, жиноят, жиноят процессуал ва маъмурий кодекслар ҳамда канцелярия анжомлари топширилди.
Ёш ходимларни ишга қабул қилинганини Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.А.Алламурадов расман эълон қилди ҳамда уларнинг бошланаётган меҳнат фаолиятида омад тилади.
Ўтказилган тадбирда янги лавозимга тайинланган терговчи ва суриштирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, ёшларни қўллаб-қувватлаганликлари ва уларнинг илк қадамлариданоқ керакли анжомлар билан таъминлаганликлари учун Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти номига миннатдорлик билдирдилар.
4117views0replies
0

Изоҳлар