Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 112 миллион сўмлик дарахтларни кесган фуқаро қўлга олинди

Тошкент шаҳри ҳудудида 2018 йилнинг 21 июнь куни 112 миллион 274 минг 644 сўмлик чинор, шумтол, олхўри дарахтлари кесиб кетилгани аниқланди ва “айбдор” қўлга олинди.

4480views0replies
0

uznature.uz

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 21 июн куни соат тахминан 14:30 да 1988 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи У.И. Тошкент шаҳри Марказ-13 даҳаси 11-уйнинг рўпарасида бўла туриб, дов-дарахтларни кесиш учун рухсатнома бўлмаса ҳам, даҳа ҳудудидаги жойлашган диаметри 92,3, 99,3 ва 114,9 см. бўлган 3 дона чинор, диаметри 38,8, 83,5, 77,7, 26,4 ва 44,5 см. бўлган 5 дона шумтол, диаметри 35,3 см. бўлган 1 дона олхўри жами 9 та дарахтларни ноқонуний равишда кесиб ташлаган, натижада табиат ва ўсимлик дунёсига 112,274,644 сўмлик моддий зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофи муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси биоинспекциясидаги 2018 йилнинг 22 июнь кунидаги берилган маълумотномасига кўра, диаметри 92,3, 99,3 ва 114,9 см. бўлган 3 дона чинор, диаметри 38,8, 83,5, 77,7, 26,4 ва 44,5 см. бўлган 5 дона шумтол, диаметри 35,3 см. бўлган 1 дона олхўри жами 9 та дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланган, натижада табиат ва ўсимлик дунёсига 112,274,644 сўм, яъни кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 224-моддаси тартибида ушланган. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ТИИОФМБ ТБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
4480views0replies
0

Изоҳлар