Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда трактор ва унинг юк ташувчи қисми ёниб кетди (Видео)

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларидан  иборат тезкор-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этган бўлса-да, ёнғин натижасида талофатлар бўлган.

3780views0replies
0

Водители Ташкента

Бугун, 22 июнь куни соат 13:42да Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида содир бўлган ёнғин сабабли Ёнғин ўчириш гуруҳи, ёнғин ҳақидаги сигналдан икки дақиқа ўтгач воқеа жойига етиб боргани хабар қилинди.
“UzNews.uz”нинг ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидаги ишончли манбаси хабарига кўра, соат 13:50да ёнғин қамраб олинган ҳамда 14:35да эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Берилган маълумотга кўра, ҳозирда йиғим-терим мавсуми бўлгани сабаб, сомон ташиб кетаётган тракторнинг 4 та юк ташувчи қисми ёниб кетган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Видео: @daryo_live
3780views0replies
0

Изоҳлар