Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда пуллик асосда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонликларга автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши учун тўланиши мумкин бўлган пул миқдори эълон қилинди.

10695views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда пуллик асосда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш таклиф этилди. Тегишли қарорлар қонун лойиҳасида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга мувофиқ, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади.
Бундан келиб тушган маблағнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағ “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.
Айни вақтда қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш босқичида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонун лойиҳалари бўйича қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг депутати, ЎзЛиДеП депутатлар гуруҳи раисининг ўринбосари Нуриддин Зайнитдинов хабар берди.
10695views0replies
0

Изоҳлар