Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Акциядорлик тижорат “Ипотека-Банк”и ҳамкорлик доирасини кенгайтирди

2018 йил 7 июнь куни “Ипотека-банк” Тошкентда ўтказилган бизнес-форумда иштирок этган польшалик тадбиркорлар билан музокаралар олиб борди.

2671views0replies
0

Учрашувда польшаликлар томонидан Савдо-саноат палатаси раҳбарининг ўринбосари Анджей Пилат, Савдо-саноат палатасининг ташқи савдо бўлими бошлиғи Элжбета Войтас, Палатанинг Марказий Осиё лойиҳаси раҳбари Катажина Каневска ҳамда қатор ишбилармон доира вакиллари, Ўзбекистон томони билан алоқалар ўрнатишга қиззиқан ишбилармонлар иштирок этишди.
Мазкур учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик, балиқни қайта ишлаш ва ривожланишда қўлланиладиган ахборот технологиялар бўйича ахборот алмашинуви мавзуларида суҳбатлашишди.
Биз яхши биламизки, Польшада балиқни қайта ишлаш технологияси яхши йўлга қўйилган бўлиб, техник воситалар ҳам яратилган. Мамлакатда форел ҳамда карп балиқ турларини етиштириш яхши йўлга қўйилган.
Шу сабабдан, учрашув давомида “Ипотека-банк” Польшадан ташриф буюрган ишбилармон меҳмонлар билан Ўзбекистонда айнан мана шу соҳа ва йўналиш доирасида кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масаласида келишиб олди.
Ўз навбатида меҳмонлар ҳам Ўзбекистонда айнан мана шу соҳада олиб борилаётган ишларда кузатилаётган иқтисодий ўсишни алоҳида эътироф этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Польша ишбилармон вакиллари балиқчилик соҳасида мустаҳкам алоқа қилишга келишиб олишди.
Ўтказилган учрашув “Ипотека-банк” фаолиятида ҳам ўзига хос янги йўналиш ва ривожланиш сари қўйилган қадам бўлиб, ҳамкорликнинг янги йўли сари ҳаракат бошланди.
Ўз навбатида польшалик тадбиркорлар ҳам Ўзбекистон томони билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларида ҳар доим тайёр эканликларини билдириб ўтишди.
Учрашув якунида томонлар иш бўйича алоқаларни йўлга қўйилганига келишиб олишди ҳамда имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича ўзаро бир фикрга келдилар.
Реклама ҳуқуқи асосида
2671views0replies
0

Изоҳлар