Сиёсат

ИИВ тизимида 8 та вилоят раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар тизимида Вилоят ИИБ бошлиқларига биринчи ўринбосар, Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси, Тергов бошқармаси янги раҳбарлар тайинланди. 

ИИВ тизимида 8 та вилоят раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди
Фото:UzNews.uz

Подполковник Қаршиев Азиз Мухторович – Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган бўлса, подполковник Умаров Асқар Нарзиевич – Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

 

Полковник Қўчқаралиев Шуҳрат Абдумаликович – Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳабибов Алишер Аминович – Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Подполковник Мўминов Шуҳрат Азимович – Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич – Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозими, подполковник Ғаффаров Комилжон Исроилович – Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи сифатида лавозимга тайинландилар.

 

Шунингдек, подполковник Насиров Тоҳиржон Неъматжонович – Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ