Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда вояга етмаган қизалоқ “зўрланганидан” сўнг ҳомиладор бўлди

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли йигит вояга етмаган, 2002 йилда туғилган 9-синф ўқувчисининг ожизлигидан фойдаланиб, у билан жинсий алоқа қилган.

8717views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йилнинг апрель ойида, 1995 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ишламайдиган, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи М.Д. Тошкент вилояти Келес шаҳрида яшовчи, вояга етмаган 2002 йил 16 июлда туғилган 9-синф ўқувчиси С.Д.ни ожизлигидан фойдаланиб у билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган.
“UzNews.uz”нинг ишончли манбасининг хабар беришича, шифокорлар “зўрланган” қизалоқ С.Д.нинг қорнида “4 ҳафталик ҳомила” борлигини аниқлашган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
8717views0replies
0

Изоҳлар