Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 1-гуруҳ ногирони қотиллик қилди

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Мингўрик маҳалласида 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро ошхона пичоғи билан танишини ўлдириб қўйди.

2852views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар беришича, Қуйичирчиқ тумани, “Мингўрик” МФЙ, Оққўрғон кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони бўлган Г.Х., ўзининг таниши фуқаро А.А. билан ароқ спиртли ичимлигини ичиб, маст ҳолатда А.А.дан уйига кетишини сўраган.
Бироқ, А.А. ўз уйига кетмаган. Шу сабабли, бундан ғазабланган Г.Х. шу ердаги кўк-оқ рангли елим сопли ошхона пичоғи билан ўнг сон ички қисмига бир маротаба санчиб-кесилган жароҳат етказган, оқибатида эса А.А. бир қанча вақт ўтиб ҳодиса жойида вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 05.06.2018 йилдаги дастлабки маълумотномасида, А.А.нинг ўлими сон қисмига санчилган-кесилган жароҳат қон томири шикасти оқибатидаги ўткир қон йўқотишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 05.06.2018 йилда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
2852views0replies
0

Изоҳлар