Излаш
RUUZ

Сиёсат

Давлат солиқ қўмитаси раисига тажрибали янги ўринбосар тайинланди

2018 йилнинг 5 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди.

7119views0replies
0

Узбекистан 24

Файзибаев Алимжан Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 1995 йилда ўз хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган.
2000-2013 йилларда эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Бектемир туманларида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Алимжан Файзибаев 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
7119views0replies
0

Изоҳлар