Излаш
RUUZ

Сиёсат

Toшкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Турсунов Нормат Тўлкунович Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

5985views0replies
0

Давлат солиқ қўмитаси

Н. Турсунов давлат солиқ хизматидаги фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасида бошлаган.
У 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосар, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
5985views0replies
0

Изоҳлар