Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

16 ёшли “ҳайдовчи” 4 киши ўлими ва 6 кишининг жабрланишига сабаб бўлди

Наманганда 16 ёшли бола йўл қоидасини бузиб, автоуловда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиши оқибатида 10 кишининг ҳаётини издан чиқариб юборди. 4 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди.

4020views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 1 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган, Ш.У. ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Ласетти” русумли автомашинасини Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўл четида тўхтаб турган, Ю.У. бошқарувидаги яна бир “Нексия” автомашинасига бориб урилган.
Мазкур юз берган бахтсиз ҳодисада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Ш.У., “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси С.М. ва унинг 2 нафар йўловчилари олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шунингдек, С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасидаги 3 нафар йўловчи, Ю.У. бошқарувидаги йўл четида турган “Нексия” автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда “Ласетти” автомашинасининг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
4020views0replies
0

Изоҳлар