Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғона вилояти МИБ ундирилган қарздорлик миқдорини эълон қилди

Фарғона вилояти МИБ, Давлат Солиқ қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорликда юридик ҳамда жисмоний шахслардан шу вақтга қадар ундирган маблағ миқдорини маълум қилди.

3767views0replies
0

UzNews.uz

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Солиқ бошқармаси томонидан солиқ қарзларини ундириш юзасидан Режа-график тасдиқланган бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1352 та қарздорлардан 147 млрд. 341 млн. сўмлик солиқ қарзлари ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, 27 млрд. 750 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларга тегишли бўлган техника воситалари ва бино-иншоатлари “Е-ijro auksion” орқали сотувга қўйилди.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Матбуот хизматининг “UzNews.uz”га хабар беришича, солиқ қарздорлиги ундируви юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.
3767views0replies
0

Изоҳлар