Излаш
RUUZ

Жамият

Ёш ўзбек қизларини хорижда фоҳишаликка мажбур қилганлар ушланди

Қирғизистонлик 20 ёшли аёл билан ҳамкорлик қилган андижонлик 38 ёшли аёл ўзбекистонлик қизларни Қирғизистон ҳудудига олиб ўтиб, фоҳишаликка мажбурлаганликда айбланмоқда.

3548views0replies
0

Flickr/ Blemished Paradise

2018 йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқароси Х.Г. исмли 20 ёшли аёл ва Андижон вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Н.Н. исмли 38 ёшли аёл, ўзаро жиноий тил бириктириб қўшмачилик билан шуғулланиб, 2016 йил декабрдан 2018 йил февраль ойига қадар ёш аёлларни эркакларга қўшганликлари ва 2018 йил март ойида бир нечта ёш қизларни Ўзбекистондан Қирғизистон Республикасига олиб ўтиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилганликлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3548views0replies
0

Изоҳлар