Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ҳудудига дронларни вақтинча олиб киришга рухсат берилди

“Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиш киритилди.

3416views2replies
0

vidmuze.com

Мамлакатимиз маданий-тарихий мероси ва табиат бойликларини кенг тарғиб қилиш, илгари суриш мақсадида хорижий ижодий гуруҳларга республика туризм салоҳияти ҳақида фото ва видеоматериллар тайёрлашлари учун учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан, дронларни вақтинчалик олиб киришга рухсат берилмоқда.
Янги тартибга кўра, учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни истовчи хорижлик ижодий гуруҳлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига шу каби қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришга рухсат берилишини сўраб мурожаат қилиши керак. “Халқ сўзи” нашрига кўра, бунда ижодий гуруҳ ва суратга олинадиган жой ҳақида маълумотларни кўрсатиб ўтиш талаб этилади.
Юқоридаги ташкилотлардан бири бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекциясини хабардор қилади. Сўнгра ижодий гуруҳга олинган рухсатномани беради.
3416views2replies
0

Изоҳлар