Излаш
RUUZ

Жамият

Юридик коллеж директорига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Наманган шаҳар жиноий ишлар бўйича суди Юридик коллеж директори вазифасини вақтинча бажариб келаётган Нодира Мирзаолимовани айбдор деб топди.

4619views0replies
0

UzNews.uz

Наманган Юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодира Мирзаолимова қўл остидаги ўқитувчиларни ҳақорат қилганликда айбли деб топилди ва жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган эди.
UzNews.uz'да мавжуд маълумотларга кўра, муқаддам Н.Мирзаолимовага нисбатан Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб юрган бир вақтда ҳамкасбини ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган эди.
У янги лавозимида ҳам ушбу ишларни давом эттириб, Наманган юридик коллежи ўқитувчиларини катта умумий йиғилишларда бир неча маротаба беодоблик билан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, миллатчилик қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 15.11.2017 йилда Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд қилиб ўтамиз, ушбу ҳолатлар бўйича ўқитувчилар Наманган шаҳар ва Наманган вилояти прокуратурасига мурожаат этишган, лекин жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат этилганидан кейин қўзғатилган.
4619views0replies
0

Изоҳлар