Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ТИВда муҳим тайинловлар амалга оширилди

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Ахатов таништирилди.

3195views0replies
0

Sputnik

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Дилшод Ахатов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Д.Ахатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Қодиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида фавқулодда ва мухтор элчи лавозимида ишлаган.
3195views0replies
0

Изоҳлар