Излаш
RUUZ

Жамият

Суд Сирғалида хонадон эгасини қўрқитган “ниқоблилар”га ҳукм ўқиди (Видео)

Сурхондарёлик икки йигит Сирғали туманида яшовчи аёлнинг хонадонига кириб, уни зудлик билан Тошкентни тарк этишини ва қайтиб келмаслигини айтиб қўрқитишган эди.

4699views0replies
1

UzNews.uz

Ана шу ҳаракатлари учун Сурхондарё вилояти Сариосиё ҳамда Шеробод туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар А.А. ва А.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбландилар.
А.А. ҳамда А.Д. ўзларининг танишлари бўлган қашқадарёлик аёлнинг хонадонига келиб, юзларига ниқоб тақиб, у аёлни қўрқитиб қўйишни мақсад қилишади ҳамда унга тан жароҳатлари етказишган.
Ушбу жиноят иши юзасидан судга раислик қилувчи Кукиев Музаффар Зафарович айбланувчиларнинг ҳар иккаласига ҳам 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли деб ҳисобланиб 3 йил муддати белгиланган.
4699views0replies
1

Изоҳлар