Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент туризм коллежи ўқувчиси 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)

2018 йилнинг 23 май куни Сирғали туман суди судяси Ғафур Амонов раислигида Тошкент Туризм коллежи ўқувчиси Мусаев Фаррухга нисбатан ҳукм ўқилди. "UzNews.uz" мухбири ҳам ушбу суд жараёнида иштирок этди.

6530views0replies
1

UzNews.uz

Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган 1999 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган Тошкент Туризм коллежи 2-босқич ўқувчиси Мусаев Фаррух, шу йилнинг 4 март куни соат 01:30да ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, маст ҳолда Тошкент шаҳар, Сирғали туман, Дўстлик-2 мавзеси, 31-уйнинг олдида бўла туриб, номаълум фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, унинг моддий қимматликларини босқинчилик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
Мусаев Фаррух суд томонидан айьли деб топилди ҳамда унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, унга нисбатан 3 йил синов муддати белгиланди.
Синов муддати давомида унга соат 21:00 дан 07:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, кафе, барларга бормаслик мажбуриятлари юклатилди.
Ф. Мусаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинсин.
6530views0replies
1

Изоҳлар