Излаш
RUUZ

Спорт

Солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев яна бир лавозимни тарк этди

Жорий йилнинг 19 май кунги навбатдан ташқари сайлов конференциясида Ботир Парпиев  Раҳматович бу лавозимдан озод этилган ҳамда янги раҳбар сифатида Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов ишга киришган

6660views0replies
0

UzReport

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, вилоят бўлимлари раҳбарлари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.
Йиғилиш таэквондо (WTF) ассоциацияси раҳбарлиги учун янги номзод сайлаб олиш масаласи ўртага қўйилди. Шу кунгача Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси президенти лавозимида фаолият кўрсатиб келган Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов номзоди WTF ассоциацияси президентлигига кўрсатилди ва қизғин баҳс мунозаралардан сўнг Лазиз Ҳасанов номзоди қўллаб-қувватланди ва у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
6660views0replies
0

Изоҳлар