Излаш
RUUZ

Жамият

Пешонасига 2 қўйилган болалар мактабида давлат маблағи “еб юборилган”

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабидаги нохуш воқеа ортидан мактабда текширув бошланди. Дастлабки текширувда 21 миллион сўм камомад аниқланди.

4893views0replies
0

tvp.uz

Теширув натижасида ўқувчиларини хўрлаб, ҳуқуқини поймол қилган икки нафар ўқитувчи С.Рахмонова ва М. Ҳамдамовалар таълим ходими, деган номга нолойиқ топилиб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигидаги тегишли моддаларга мувофиқ ишдан бўшатилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Таълим ходимларининг шундай қабиҳ ишларни қилишларига замин яратиб берган мактаб директори Д.Бабамуратова ҳамда беш нафар директор ўринбосарлари ҳам ўз лавозимларидан озод этилдилар.
Таълим-тарбия ишларидаги йўл қўйилган камчиликлари учун Бекобод шаҳар халқ таълими мудири М.Қўзибоевга эса интизомий жазо чораси сифатида “Ҳайфсан” эълон қилинди.
Ўтказилган текширув ишлари натижасида шунингдек, мактаб учун давлат томонидан ажратилган 21 млн. сўм миқдоридаги пул маблағи мазкур таълим масканининг раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги ҳам аниқланди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши қўзғатди, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
4893views0replies
0

Изоҳлар