2018 йилнинг 5 май куни соат 12:00 да, Нурафшон шаҳар, Обод маҳалласида яшовчи 1937 йилда туғилган, Л. Нигматованинг уйи гумонланиб текширилганда, уйи томорқасида 15 туп “кўкнор”ни парваришлаб етиштираётганлиги ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланган.
Тошкент вилояти Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар беришича, Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 14 май куни Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан 274011/2018-35-сонли жиноят иши қўзғатилган.