Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқувчилар пешонасига “2” қўйилгани ортида 7 та ўқитувчи ишдан “ҳайдалди”

Сўнгги кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда пешонасига “2” баҳо қўйилган ўқувчилар сурати тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқарди.

7264views0replies
0

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг май ойи бошида Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 1-“Ж” синфида содир бўлган. Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан муассасада хизмат текшируви ўтказилиб, ўқувчиларнинг камситилишига йўл қўйгани учун барча масъул ходимларга тегишлича чора кўрилди.
Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, қатор хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Ҳ.Раззоқова, Г.Байматова, О.Абдуллаева, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар И.Мўминов, М.Рўзиева ҳамда педагогга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари, ўз ўқувчисининг камситилишига йўл қўйгани учун бошланғич синф ўқитувчилари С.Раҳмонова, М.Ҳамдамова билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.
Ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қарагани, тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқув жараёнларини назорат қилмагани учун Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Қўзибаевга “Ҳайфсан” берилди. Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба мудири Н.Мусакова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Бурхонов ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, улардан бўлган воқеа учун узр сўради.
7264views0replies
0

Изоҳлар