Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда собиқ прокурор 700 минг АҚШ доллари пора олди

Прокурорнинг катта ёрдамчиси Тошкент прокуратурасидаги “иш”ни ҳамда “Туркистон” банк ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ҳал қилишни ваъда берган.

6122views0replies
0

UzNews.uz

2013 йилнинг ёз фаслида 1952 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, нафақахўр, муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Б. ўз уйида, Юнусобод туманида яшовчи К.О.ни алдаб, “Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан унга нисбатан кўзғатилган жиноят иши бўйича қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бераман” деб, фирибгарлик йўли билан 300 минг АҚШ долларини олиб, ушбу пуллардан шу кунга қадар 120 минг АҚШ долларини қайтариб бермаган.
Шунингдек, прокурорнинг собиқ катта ёрдамчиси 2013 йил сентябрь ойида ХОАТБ “Туркистон” банк ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши юзасидан қамоқдан чиқариш эвазига 400 минг АҚШ долларини олиб, далолатчи сифатида пора беришга қизиқтиргани аниқланган.
“UzNews.uz” нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисм “а” ва 28, 211-3 “а” билан жиноят иши қўзғатилган.Тошкент вилояти Нурафшон шахар Прокуратурасидан томонидан тергов ишлари олиб борилмокда.
6122views0replies
0

Изоҳлар