Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда "махсус гуруҳ" муаммоларни ўрганишни бошлади

270 нафар кишидан иборат 16 та гуруҳ пойтахт аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун уйма-уй юришни бошлади.

12925views0replies
1

"UzNews.uz"нинг Тошкент шаҳар прокуратурасидаги ишончли манбаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 9 февраль ҳамда 16 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида берган топшириқларида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда “Муаммолар ечими - ҳаракатлар якдиллигида”
гуруҳлари иш бошлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бош бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия ва бошқа давлат идораларининг малакали мутахассислари ҳамда жамоат ташкилотларининг 270 нафардан ортиқ вакилларидан иборат бўлган ушбу гуруҳлар бевосита маҳаллаларда уйма-уй юришиб, халқ билан манзилли мулоқот юритиб, фуқароларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилишга йўналтирилган чораларни жадал амалга оширишни таъминлайдилар.
Улуғ айём – муборак Рамазон ойи арафасида жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятидан 16 та гуруҳ бевосита хонадонларда оилаларни ўрганиш, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув таъминоти, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун пойтахтнинг Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларидаги барча секторларга чиқиб кетишди.
Бу тадбирлар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
12925views0replies
1

Изоҳлар