Излаш
RUUZ

Сиёсат

Давлат солиқ қўмитасига ким раис этиб тайинланганлиги маълум бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

5557views0replies
1

ХПҚ

«UzNews.uz»нинг ДСҚ матбуот хизматидаги манбасининг хабар беришича, Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев жорий йилнинг март ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Беҳзод Мусаев (1973 йилда туғилган) 2010−2011 йилларда қўмита раисининг биринчи ўринбосари, унгача эса Ҳисоб палатасининг раиси бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетиб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
5557views0replies
1

Изоҳлар