Жамият

Тошкент шаҳар прокурори 100-мактаб интернатдаги “муаммо”ларни ўрганди

Тошкент шаҳар прокурори ҳамда бир неча нафар ходимлар Олмазор тумани 100-мактаб интернатида бўлиб, бу ердаги таълим ва тарбия олаётган болалар ҳолидан хабар олди. 

Тошкент шаҳар прокурори 100-мактаб интернатдаги “муаммо”ларни ўрганди
Фото:UzNews.uz

Ногиронлиги бўлган мактаб тарбияланувчилари билан учрашган Тошкент шаҳар прокурори Облоқулов Шерзод Соатқулович болалар билан учрашиб, бу ердаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни зудлик билан ҳал кетиш кераклиги бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Шунингдек, Шерзод Облоқулов болалар билан шахсан ўзи суҳбатда бўлиб уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Улар ҳам барча каби тенг ҳуқуқларга эгалиги ва уларга қандай ёрдам керак бўлса, бу ёрдамни беришга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Шерзод Облоқулов доимий равишда ушбу мактаб интернатдаги вазият ва аҳволдан хабардор бўлиб туриши ва шахсан назоратга олиши ҳақида билдириб ўтди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар27047(+746)
Соғайганлар18051(+789)
Вафот этганлар165(+6)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар27047(+746)
Соғайганлар18051(+789)
Вафот этганлар165(+6)
изоҳлар
Zafar Musaev
11 май 2018 г.
Зўр иш булибди, факат бу ишларни доимий йўлга куйиш лозим. .
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ