Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бош Прокуратура Солиқ ва Божхона идораларидаги “текширув”ни якунлади

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Солиқ қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ҳамда Божхона қўмитасида “текширув” ўтказди.

4246views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, бир неча ой давомида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан ташкил қилинган “махсус гуруҳ”и Солиқ ва Божхона идораларида баравар “текширув” ўтказган.
Ўтказилган “текширув” давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган ҳолатлар аниқлангани ҳам таъкидланмоқда.
Бу ҳақда ҳозирча, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бирон бир йўсинда ёки ОАВ орқали расмий маълумот бергани йўқ.
“UzNews.uz” айнан ўтказилган “текширувлар” юзасидан қандай камчиликларга йўл қўйилгани ҳамда қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани борасида, Солиқ ва Божхона идораларидаги манбалари орқали журналистик суриштирув олиб бормоқда.
4246views0replies
0

Изоҳлар