Излаш
RUUZ

Спорт

Чемпионлар лигаси Тошкентда

2018 йилнинг 19 май куни Тошкентда болалар учун Чемпионлар лигасининг тантанали тадбири ўтказилади. Бу болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлидаги илк марта ўтказилаётган тадбир ҳисобланади.

5908views0replies
0

“Junior” болалар футбол мактаби томонидан ушбу турнир ташкиллаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, турнир футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилмоқда.
Жамоалар ва қатнашчиларни аниқлаш учун ўтказиладиган қуръа ташлаш маросими худди Чемпионлар лигасиники каби ўтказилишини қўшимча қилиб ўтиш керак. Ёш футболчиларнинг либослари ҳам профессионал футбол клублариники каби бўлади.
Турнирда қуйидаги жамоалар қатнашишади:
- Real Madrid;
- Barcelona;
- Juventus;
- Chelsea;
- Liverpool;
- Manchester Сity;
- Bayern;
- PSG.
“Бу тадбир вояга етиб келаётган ёшларимиз орасида оммавийлашишига ишонамиз. Биз бу турнир беғубор болаликнинг хотирасида ёрқин из қолдиришини хоҳлаймиз ва шундай бўлишига ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, бизнинг болалар учун ўтказиладиган Чемпионлар лигаси турнири ҳар йили анъанавий ўтказилади, - деди Junior мактаби директори Гулнара Гимаева.
Турнирда иштирок этадиган жамоа аъзоларини ёшлар ташкил қилади. Шунингдек, жамоалар иштирокини ёш ишқибозлар ҳамда ота-оналар бевосита кузатиб бориш имконига эга бўладилар. Бу турнирда Чемпионлар лигасидаги каби муҳит бўлиши кутилмоқда.
Турнирнинг расмий ҳомийси “Roodell”, бош ҳамкор Ўзбекистондаги LADA ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун алоқа:
Телефон: 200-20-27
Реклама ҳуқуқи асосида
5908views0replies
0

Изоҳлар