Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тиббиёт ходимлари айби билан 31 ёшли аёл вафот этди

Перинатал марказида икки томонлама полисегментар бронхопневманиядан кейинги, ўпка ва юрак етишмовчилигидан 31 ёшли аёл вафот этди.

4453views0replies
1

UzNews.uz

2018 йил 5 март куни “Вазир” қишлоғида яшовчи, уй бекаси, 1986 йилда туғилган А. Машарипова вилоят перинатал марказининг жонлантириш бўлимида икки томонлама полисегментар бронхопневманиядан кейинги ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот қилган.
Ушбу ҳолат ўрганилганда Гурлан тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ўз вазифасига бепарволик билан муносабатда бўлганликлари аниқланди.
Маълум бўлишича бемор 2018 йил 10 февраль куни шамоллаш асорати билан туман касалхонасига мурожаат қилади. Бироқ, шифокорлар уни ўз вақтида жиддий текширувдан ўтказиб, ташхис қўйишни пайсалга солишади. Натижада асосий касаллик асорати ўта шиддат билан ривожланиб бемор оғир аҳволда вилоят касалхонасига ётқизилган. Вақт ўтган эди. Малакали шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан ўттиз бир ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Хоразм вилоятидаги “UzNews.uz” нинг манбаси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4453views0replies
1

Изоҳлар