Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонда Кикбоксинг Асоциацияси мансабдорларига "жиноят иши" очилди

Хабарингиз бор, ЖАР спорт мажмуасидаги мусобоқалар жараёнида олган тан жароҳати сабаб 18 ёшли спортчи жорий йилнинг 21 апрель куни вафот этган эди.

6263views0replies
1

Сарвар Ғаниев

"UzNews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йил 14 апрел куни соат тахминан 12.00 да, 2000 йилда туғилган, Олмазор тумани яшаган Салимов Санжар Сарвар ўгли “ЖАР” соғломлаштириш марказида ўтган мусобоқа вактида тан жароҳати олиб, РШТТЁИМнинг Жонлантириш бўлимига “БМЁЖ, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия пардалари ва тўқималарига қон куйилиши” ташхиси билан олиб борилиб ётқизилган ва тиббий муолажаларга қарамасдан 2018 йил 21 апрель куни шу шифохонада вафот этган эди.
Ўтказилган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоцияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахслари томонидан мазкур мусобақани ташкил этишда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига зид равишда мусобақага махсус тайёргаликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган Ф.Ю. нинг бош хакамлик килишига хамда тренерлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган Ж.А. нинг тренер сифатида иштирок этишига жалб қилингани ҳамда 42-моддасига зид равишда С.Салимовнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини таъминламасдан, тиббий суғурта полисисиз, ота-онасининг розилисигиз ҳамда ишторикисиз мусоқабада катнашишига йўл қўйилгани аниқланган деб айтилмоқда.
Шунингдек, "UzNews.uz" манбаси, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар Прокуратраси томонидан Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоцияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳам хабар қилди.
6263views0replies
1

Изоҳлар