Излаш
RUUZ

Жамият

МИБ 1173 нафар фуқарога 300 минг сўмлик тўлов гувоҳномаси беради

Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фуқароларга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўлов гувоҳномалари бериши айтилмоқда. 

5121views0replies
0

МИБ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан шаънини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларни моддий рағбатлантирилиб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийликка қаратилган хайрия тадбирлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида
ҳам давом эттирилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг кўрсатмасига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронлари яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларини амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг “UzNews.uz”га маълум қилишича, мазкур ҳужжат Бюронинг жойлардаги бўлимларига тақдим этилиши биланоқ тегишли тўловлар дарҳол амалга оширилади.
Давлатимиз томонидан ажратилаётган ушбу маблағлар Республикамиз-даги деярли 1173 нафар уруш қатнашчилари ва ногиронларининг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари даврасида топширилмоқда.
5121views0replies
0

Изоҳлар