Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Халқлар дўстлиги” номи санъат саройи ва метро бекатига қайтарилди (Видео)

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Шомаҳмудовлар оиласи, “Истиқлол” санъат саройи ҳамда метро бекати номланишини ўзгартириш борасида қатъий фикрини билдирди.

4806views0replies
0

Sputnik

“Уруш вақтида Украина, Беларуссия ва Россиядан турли миллатга мансуб 1 миллиондан ортиқ одамлар, шу жумладан 200 мингга нафар ёш болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаган. Айниқса жуда кўп ўзбек оилалари етим болаларни ўзига фарзанд қилиб олиб тарбиялаган. Ана шулардан бири, 14 та етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадонидир”- деди, Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент “Ер юзида жуда камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсоний фазилат билан ғурурланиши мумкин. Вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бораётганини” таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев ўз нутқида, “Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласи бағишланган “Халқлар дўстлиги” деб номланган ёдгорлик ансамбленинг пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак адолатли бўларди”-деб, айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилиши ҳамда ҳозирги Истиқлол санъат саройи, метро бекати номининг ҳам аввалги номи, яъни “Халқлар дўстлиги” қайтариб бериладиган бўлди.
4806views0replies
0

Изоҳлар