Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда сурхондарёлик фуқаролар Банкоматдан пул ўғирлаб кетди

Ўғирлик Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 23 апрель куни соат тахминан 03.00 да, сурхондарёлик 1993 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилган.

5359views0replies
0

Иллюстрация

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ўрмончи маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Р.Болтаев ва Ўрта мачай маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Ш.Эшқобиловлар Фаробий кўчаси “Нихол” кафеси олдида жойлашган “Глобал течно паймент” МЧЖга тегишли (банкомат) тўлов терминал аппаратини бузиб очиб, ичидан 3 млн 354 минг сўм пулларни ўғирлаб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Р.Болтаев ва Ш.Эшқобиловлар ушланганлар.
5359views0replies
0

Изоҳлар