• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 5 февраля 2022

My Dars онлайн-платформаси: Келажак таълими энди Ўзбекистонда

My Dars онлайн таълим платформаси ўқувчилар, талабалар ва катталар учун янги имкониятлар эшигини очади. Платформада 20дан ортиқ фанлар ва 30 нафар ўқитувчи мавжуд бўлиб, дарслар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

1021
0

My Dars сизга мос келувчи дарс жадвалини танлаш ва ўзингизга қулай жойдан туриб таълим олиш имконини беради. Бу Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчилари ва талабалари ҳамда вилоятлар аҳолиси учун ажойиб имкониятдир. Самарқанд, Бухоро ёки Нукусда яшаб туриб, сифат жиҳатидан пойтахт мактаблари ва олий ўқув юртлари билан бир хил таълимга эга бўласиз.

Платформада фанларни ёки янги тилларни ўрганишингиз учун индивидуал ёндашувчи малакали ўқитувчиларни топасиз.

Платформада аниқ ва гуманитар фанларнинг барча турлари мавжуд. Улар орасида кимё, математика, биология ва психология ҳам бор. Шунингдек, турли чет тилларини ўрганишингиз ҳам мумкин:

- инглиз тили;

- хитой тили;

- рус тили;

- турк тили;

- немис тили;

- француз тили;

- араб тили;

- корейс тили;

- итальян тили;

- поляк тили;

- ўзбек тили;

- тожик тили.

Бундай таълим платформасининг афзалликлари нимада?

- Қўшимча дарсларга қатнаш учун вақт ва пул сарфлашнинг ҳожати йўқ.

- Ўзбекистон бўйлаб ҳеч қандай географик тўсиқлар йўқ: платформа мамлакатнинг барча шаҳарларида фаолият юритади. Асосийси, компьютер ёки ноутбук бўлса бас.

- Дарслар жадвали бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Фарзандингиз қулай вақтда ва қулай тезликда таълим олиши мумкин.

- Агар фарзандингиз омма орасида ўз билимларини намоён қилишдан тортинса, масофавий таълим у учун жуда мос келади. Индивидуал тарзда, қулай вақтда ўтказиладиган дарслар фарзандингизнинг дарс жараёнида ўз фикрини билдиришидан қўрқиши олдини олади.

Бундан ташқари, платформадаги дарс жараёни қандай ўтаётгани ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ. My Dars ҳар бир машғулотнинг видеосини сақлаб олади. Хавотир олган пайтингизда ўқитувчиларнинг малакасини текшириб, хотиржам бўлишингиз учун платформа асосчиларидан дарс видеосини сўрашингиз мумкин.

Машғулотларни ўқувчи учун қулай жойда ўтказиш мумкин. Бунинг учун узлуксиз интернет ва Яндекс, Internet Explorer, Mozilla Firefox, Opera, Safari каби браузерларга эга компьютер ёки ноутбук етарли.

Қандай қилиб платформада рўйхатдан ўтиш мумкин?

1. Mydars.uz сайтига киринг;

2. «Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босинг;

3. Мобил рақамингизни (пробелларсиз) ёзинг ва телефонингизга СМС орқали келган кодни киритинг;

4. Шахсий маълумотларингизни киритинг;

5. Платформадан фойдаланишни бошланг: керакли фан ва ўқитувчини танланг.

Шунингдек, буни Telegram-бот ёрдамида ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Instagram: @mydarsuz

Telegram: @mydars_robot

Телефон: +998712008700, +998993536898

Реклама ҳуқуқлари асосида

1021
0