• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 25 января 2022

Manhattan ТЖМ: қандай қилиб ипотека асосида муҳташам хонадонни харид қилиш мумкин

FDG ўз харидорларига Дарҳоннинг қоқ марказидан ипотека асосида муҳташам хонадон харид қилишдек ажойиб имкониятни тақдим этади.

568
0

Manhattan ТЖМ - бу шунчаки турар-жой мажмуаси эмас, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечириш учун махсус яратилган ўзига хос кенглик, бошқача қилиб айтганда чинакам орзу мажмуасидир.

First Development Group ЎМБ билан ҳамкорликда бўлажак хонадон эгаларига фойдали ипотека таклифидан фойдаланиш имконини тақдим этади: Manhattan'даги хонадон учун дастлабки тўлов унинг умумий нархидан атиги 25 фоизни ташкил этади, ундан сўнг эса, йиллик 17 фоиз ва буларнинг барчаси тўлиқ 15 йил муддатга! Бир тасаввур қилиб кўринга, ТЖМ фойдаланишга топширилиши билан ана шундай бетакрор ва ажойиб мажмуадаги ўз шахсий хонадонингизда яшашни бошлайсиз, тўловни эса ўзингиз учун қулай вақтда амалга оширасиз.

Дарҳон - бу пойтахтнинг меъморчилик қиёфасидаги ҳашаматлилик синонимидир. Ва, айнан мана шу ерда тоза америкача урф-одатларнинг шарқона меҳмондўстлик билан уйғунлашган ажойиб лойиҳа - First Development Groupнинг Manhattan ТЖМ амалга оширилмоқда. Инглизчадан «таржима» қилганда бу бизнес, элита классга мансуб, меҳмонхона ва тижорат марказлари кўринишидаги бир нечта турар-жой мажмуаларини ўз ичига қамраган бир бутун кварталдир.

Бўлажак хонадон эгаларининг муносиб танлови учун қандай хонадонлар мавжуд? Умуман олганда 33 метрлик мусаффолик ва қулайликдан иборат энг ихчам ҳажмдаги вариантлар - сокинлик истагида бўлган кичик оилалар учун мўлжалланган бўлиб, мақбул нархларда тақдим этилади. Энг катта хонадонлар эса - умумий майдони 123 квадрат метргача бўлган 4-хонали уйлардир. 30 хилдан ортиқ режалаштириш ечимлари, ёқимли ва ҳашаматли фасад қисмига эга, хусусий ёпиқ автомобиль тўхташ жойлари шулар жумласидан.

Ҳовли болажонлар ўйингоҳлари, спорт билан шуғулланиш майдончалари, сайр қилиш йўлаклари, мароқли суҳбат ўтказиш ўриндиқлари ва барча автомобилларни мажмуа ташқарисида қолдириш учун мўлжаллангандир. Мажмуа хонадонларининг деразасидан шундоқ кўриниб турувчи, бир қадам масофада жойлашган Central Park эса ишдан кейин ёки дам олиш кунлари хиёбон бўйлаб сайр қилиш учун ажойиб имкондир. ТЖМнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у нафақат марказда қулай жойлашгани, балки чор-атрофдаги ривожланган, бой инфратузилмаси, шу билан бирга аксарият ҳудуд сокинликда сайр қилиш учун мўлжаллангани, асосийси, хонадонингизда ўзингизни хавфсиз ва тинч ҳис қилишингиз билан ҳам жуда манзур бўлади.

Бугунги кунда Manhattan'нинг қурилиш жараёни қизғин босқичда давом этмоқда ва ҳар ойда хонадонлар сотиш шартлари ўзгариб боради, шу боис ҳам имкониятни қўлдан бой бермай, ипотека асосида хонадонни харид қилиш учун тақдим этилаётган манфаатли таклифдан фойдаланинг. Мажмуанинг фойдаланишга топширилиш муддати яқинлашмоқда, шундай экан эртагаёқ худди орзу қилганингиздагидек янги уйга кўчиб ўтганингизни нишонлаш учун муҳташам хонадонга эга бўлинг.

Батафсил маълумот ва харидни расмийлаштириш учун Manhattan ТЖМ савдо офисига, шунингдек, девелопернинг марказий офисига мурожаат қилинг.

Manhattan савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Маҳатма Ганди кўчаси, 41

Телефон: +998 (78) 777-01-01

Сайт: manhattan.uz

Telegram: @fdguz

Instagram: @fdg_uz

Facebook: @FirstDevelopmentGroup

Реклама ҳуқуқлари асосида

568
0