• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 22 января 2022

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилди

Ушбу мусобақада 12 мамлакатдан 150 нафар боксчилар медаллар учун курашади.

507
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун пойтахтдаги Ҳилтон мехмонхонаси пресс-конференциялар залида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти (ASBC) Анас Алотаиба ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада қитъанинг 12 мамлакатидан 150 нафарга яқин боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Умумий ҳисобда 300 нафарга яқин хорижий меҳмонлар Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Осиё чемпионатида Ироқ, Иордания, Япония, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Қувайт, Малайзия, Мўғилистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ва Ўзбекистон боксчилари иштирок этишади.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон бокс ассоциацияси биринчи ўринбосари Сакен Полатов қитъадаги ёш боксчилар учун яна бир имконият яратиб бераётгани ҳақида гапирди.

"Қитъамиз тарихида илк бор ўтказилаётган бундай ёшдаги Осиё чемпионатини қабул қилиш биз учун шараф. Бу орқали қитъамизнинг ёш иқтидор эгаларига ўз қобилятларини кўрсатиш учун яна бир бор имконият бераётганимиздан мамнунмиз. Унда порлаган ёш юлдузлар келаси йил тошкентда бўладиган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этишларидан умидвормиз" — деди Сакен Полатов

Шундан сўнг, халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв мусобақа аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирги даврда мусобақани коронавирус ё бошқа сабаблар билан бекор қилиб юбориш жуда осон. Бироқ Ўзбекистон томони ёшлар учун берилаётган бундай имкониятни сақлаб қолгани ва профессионал даражада ташкил этгани таҳсинга сазовор.

Бу бевосита давлат раҳбари, ҳукумат ва спорт мутасаддиларининг соғлом турмуш тарзига бераётган юксак эътиборидан далолат. Бу келаси йил Тошкентда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан олдин яхши репетиция бўлади. Тошкент бу йил Осиё, кейинги йил жаҳон боксининг пойтахти сифатида эътиборимизда”, — деди Умар Кремлёв

507
0