• 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 2018

Бугун Ўзбекистонда Прокуратура ходимлари куни нишонланади

1992 йил 8 январь куни “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинган.

4383
0
UzNews.uz

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

2017 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларини табриклаган ҳолда прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш кераклигини таъкидлаган эди.

Шунингдек, бу куннинг байрам сифатида нишонланиши, уларни ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга рағбатлантиришга кўмаклашиши деб ҳам таъкидланган. 2017 йилнинг 8 декабрь куни бир қатор ходимлар давлат мукофоти билан ҳам тақдирланган эдилар.

“UzNews.uz” таҳририяти номидан Прокуратура соҳасидаги барча ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз. Уларнинг машаққатли ва шарафли бўлган фаолиятларида муваффақият тилаб қоламиз.

4383
0