Фуқаро шаръий никоҳдаги 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан низолашиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида аёли ва унинг икки нафар 12 ва 9 ёшдаги вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришга уринди.
Гумонланувчи аёл ва болаларнинг бош қисмига темир болға билан уриб, уларга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.
Воқеа жойидаги учинчи шахслар аралашуви билан жабрланувчиларни қутқариб қолишга эришилган.
Ҳозирги вақтда аёл ҳамда унинг фарзандлари тиббий муассасага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.